date

Абдуқодир Ҳусанов «Эмирейтс»даги йирик тўқнашувни асосийда бошлайди

Абдуқодир Ҳусанов «Эмирейтс»даги йирик тўқнашувни асосийда бошлайди

Англия Премьер-лигасининг 5-тури доирасидаги энг катта баҳс бугун Лондонда бўлиб ўтади. Вице-чемпион «Арсенал» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилади. Бу беллашув нафақат турнинг, балки бутун мавсумнинг асосий учрашувларидан бири сифатида кўрилмоқда.

«Эмирейтс» стадионида кечадиган тўқнашув Тошкент вақти билан соат 20:30да старт олади. Ўйин учун асосий таркиблар эълон қилинди ва улар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор. Ёш футболчи «шаҳарликлар» сафида тўртинчи марта кетма-кет асосий таркибдан ўрин олди.

Ҳусанов сўнгги турлардаги ишончли ўйини орқали Гвардиоланинг асосий ишончли футболчилари қаторига қўшилди. Унинг майдондаги ғайрат ва ҳимоядаги мустаҳкамлиги «Сити» учун катта куч бўлиб турибди.

Турнир жадвалидаги ҳолатга назар ташласак, Микель Артета қўл остидаги «тўпчилар» дастлабки тўрт ўйинда 9 очко тўплаган ва юқори поғоналардан жой олган. «Манчестер Сити» эса айни пайтгача бор-йўғи 6 очко жамғаришга муваффақ бўлган. Шу сабаб, бу баҳс ҳар икки жамоа учун стратегик аҳамият касб этади.

Учрашув «Setanta Sports» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

АПЛ. 5-тур
21 сентябр, «Эмирейтс» (Лондон)
Арсенал: Райя, Тимбер, Салиба, Габриэл, Калафиори, Субименди, Райс, Мерино, Мадуэке, Троссар, Гокереш.


Манчестер Сити: Доннарумма, Ҳусанов, Диаш, Гвардиол, О'Райли, Родри, Силва, Рейндерс, Фоден, Доку, Ҳоланд.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абдуқодир Ҳусанов «Эмирейтс»даги йирик тўқнашувни асосийда бошлайди