date

Англия лига кубогида драматик баҳслар ва кутилмаган натижалар қайд этилди (видео)

Англия лига кубогида драматик баҳслар ва кутилмаган натижалар қайд этилди (видео)

Англия лига кубогининг 1/16 финал босқичи ўйинлари футбол мухлисларига нафас тортдирмайдиган воқеаларни улашди. Бир нечта учрашувларда интрига сўнгги дақиқаларгача сақланиб қолди, айрим жамоалар эса иродали ғалаба ҳисобига кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишди.

Энфилдда «Ливерпул» мухлислари драматик тарзда ғалабага гувоҳ бўлишди. «Саутҳэмптон» 76-дақиқада Чарлзнинг голи орқали ҳисобни очганди. Бироқ «қизиллар» охирги ўн дақиқа ичида вазиятни бутунлай ўзгартиришди. Аввал Исак 83-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, ордан икки дақиқа ўтмай эса Экитике ғалаба голини киритди. Шу билан бирга, у 86-дақиқада майдондан четлатилди, аммо натижа ўзгармади — «Ливерпул» 1/8 финалга чиқди.

Ливерпул — Саутҳэмптон 2:1
Голлар: Исак (83), Экитике (85) — Чарлз (76).
Ливерпул — Мамардашвили, Леони (Керкез, 81), Гомес, Фримпонг, Робертсон, Жонс (Брэдли, 57), Эндо, Ниони, Нгумоҳа (Даннс, 75), Исак (Экитике, 46), Кеза.
Четлатиш: Экитике (86).

«Челси»нинг сафарда «Линколн»га қарши ўйини ҳам мухлислар хотирасида узоқ қолади. Биринчи бўлимда мезбонлар Стритнинг голи билан ҳисобни очиб, томошабинларни ҳайратда қолдиришди. Бироқ иккинчи тайм бошланиши билан «қизил иблислар» қайси кучга эгалигини намойиш этишди: Жорж 48-дақиқада ҳисобни тенглаштирса, икки дақиқа ўтиб Буонанотте «Челси»га муҳим ғалабани тақдим этди.

Линколн — Челси 1:2
Голлар: Стрит (42) — Жорж (48), Буонанотте (50).
Челси — Йоргенсен, Гюсто, Фофана, Чалоба, Ҳато, Фернандес (Кукуреля, 70), Сантос, Гиттенс (Нету, 70), Буонанотте (Уолш, 90+4), Гарначо (Эстевао, 59), Жорж (Мҳеука, 70).

«Вулверҳэмптон» ўз майдонида «Эвертон»ни 2:0 ҳисобида ортда қолдирди. Манетзи 29-дақиқада ҳисобни очган бўлса, охирги дақиқаларда Арокодаре томонидан киритилган иккинчи гол мезбонларнинг устунлигини мустаҳкамлади.

Вулверҳэмптон — Эвертон 2:0
Голлар: Манетзи (29), Арокодаре (88).

«Брайтон» эса ҳақиқий гол ёмғири уюштирди. «Барнсли»га қарши ўйинда Гомес бир ўзи тўртта гол киритиб, суперҳет-трик қайд этди. Ҳоуэлл ва Айяри ҳам ўз номларини гол урганлар рўйхатига ёздириб қўйишди. Умумий ҳисоб — 6:0.

Барнсли — Брайтон 0:6
Голлар: Гомес (9, 21, 33, 68), Ҳоуэлл (87), Айяри (89).

«Фулҳэм» ҳам ўз мухлисларини хурсанд қилди. "Кембриж"га қарши баҳсда Смит-Роунинг 66-дақиқадаги аниқ зарбаси ягона ва ҳал қилувчи гол бўлди.

Фулҳэм — Кембриж 1:0
Гол: Смит-Роу (66).

Шу билан бирга, бир қатор ўйинларда кутилмаган натижалар қайд этилди. «Бёрнли» ўз уйида «Кардифф»дан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. «Кардифф» биринчи бўлимда Колуилл ва Робинсоннинг голлари орқали ҳисобни мустаҳкамлади, «Бёрнли» эса иккинчи таймда Флеммингнинг голи билан фарқни қисқартириш билан чекланди.

Бёрнли — Кардифф 1:2
Голлар: Флемминг (56) — Колуилл (30), Робинсон (35).

«Уиган» ҳам ўз мухлисларини хурсанд қила олмади. Улар «Уикомб»га қарши баҳсда 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бойд-Манс ва МкНейли томонидан киритилган голлар меҳмонларга ғалаба олиб келди.

Уиган — Уикомб 0:2
Голлар: Бойд-Манс (32), МкНейли (62).

Куннинг яна бир қизиқарли баҳсида «Рексҳэм» ўз майдонида «Рединг» устидан ишончли ғалаба қозонди. Бродҳед 57 ва 70-дақиқаларда икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, дубл муаллифига айланди ҳамда жамоасига кейинги босқич йўлланмасини таъминлади.

Рексҳэм — Рединг 2:0
Голлар: Бродҳед (57, 70).

Шу тариқа, Англия лига кубогининг 1/16 финали футбол мухлисларига драматик бурилишлар, голларга бой ўйинлар ва кутилмаган натижаларни улашди. Эндиликда барча эътибор 1/8 финалдаги тўқнашувларга қаратилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Англия лига кубогида драматик баҳслар ва кутилмаган натижалар қайд этилди (видео)