date

Тимур Кападзе Англияда “Манчестер Сити” машғулотларида қатнашди

Тимур Кападзе Англияда “Манчестер Сити” машғулотларида қатнашди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе айни пайтда Англияда сафарда бўлиб турибди. Яқингина CAFA Nations Cup мусобақасида терма жамоамизни чемпионликка олиб чиққан мутахассис Премьер-лига муҳитини ўрганиш ва юқори даражадаги футбол жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида Лондон ҳамда Манчестерда бўлиб турибди.

Кападзе Англиядаги ташрифлар доирасида бир қатор АПЛ баҳсларини стадиондан кузатди. Хусусан, у “Манчестер Сити”нинг сўнгги учрашувларида шахсан иштирок этиб, Гвардиола шогирдларининг ўйин услуби ва тактик ёндашувларини ўрганиш имкониятига эга бўлди.

Бугун эса 44 ёшли мураббий “Манчестер Сити” қароргоҳида бўлиб, жамоанинг машғулот жараёнларини кузатди. У ерда нафақат клубнинг машғулот услуби билан танишди, балки “шаҳарликлар” футболчилари билан ҳам яқиндан мулоқот қилди. Бундай тажриба Кападзе учун албатта катта аҳамиятга эга, чунки Европа футболидаги етакчи клублардан бири билан бевосита тажриба алмашиш имконияти ҳар доим ҳам насиб этмайди.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Кападзенинг миллий терма жамоа бошқарувидаги кейинги фаолияти ҳали ҳам ноаниқлигича қолмоқда. ЎФАнинг яқинда олиб борган музокаралари ва янги вариантлар эса футбол мухлислари орасида турли тахминларга сабаб бўлмоқда.

Тимур Кападзенинг Англия сафари, айниқса “Манчестер Сити” машғулотларида иштирок этиши, унинг келгуси мураббийлик йўналиши ва миллий жамоадаги истиқболлари борасида янада катта қизиқиш уйғотди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тимур Кападзе Англияда “Манчестер Сити” машғулотларида қатнашди