Испания чемпионати доирасида ўтган “Реал” — “Леванте” учрашуви мадридликлар учун ёрқин ғалаба билан якунланди. Хаби Алонсо бошқарувидаги “қаймоқранглилар” рақиб дарвозасини 4:1 ҳисобида таслим этди. Жамоа юлдузи Килиан Мбаппе эса дубль муаллифи бўлди.
Realmadridconfidencial ёзишича, француз ҳужумчиси Ла Лиганинг “Реал” сафидаги илк 40 ўйинида 38 та гол урган. Шу билан у португалиялик тўпурар Криштиану Роналдунинг натижасини ҳам ортда қолдирди. Маълумки, беш карра “Олтин тўп” соҳибининг мадридликлар сафидаги дастлабки 40 чемпионат ўйинида 37 та голи мавжуд эди.
Мбаппе жорий мавсум Ла Лигада 6 та баҳсда майдонга тушиб, 7 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар