Чемпионлар Лигаси 2-турида «Қайрат» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги баҳс (0:5) сешанба куни бўлиб ўтди. Учрашувда мадридликлар ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде майдонга чиқмади.
Marca нашри журналисти Хави Тинто хабарига кўра, уругвайлик футболчи ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнашдан бош тортгани сабабли таркибда бўлмаган. Трент Александр-Арнольднинг жароҳати ва Дани Карвахалнинг дисквалификацияси туфайли бош мураббий Хаби Алонсо айнан шу позицияда Вальвердени кўришни истаган, аммо футболчи ўйин олди машғулотларида норозилик билдирган.
Аввалроқ, клуб Вальверденинг асосий таркибга кирмаганини бошқа омиллар билан изоҳлаган ва қарор майдондаги позицияга боғлиқ эмаслигини қайд этган эди.
«Реал»нинг навбатдаги баҳси 4 октябрь куни Ла Лига доирасида «Вильярреал»га қарши ўтказилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!