date

2026 ЖЧ финал чипталари рекорд нархларда сотувга чиқди

2026 ЖЧ финал чипталари рекорд нархларда сотувга чиқди

2026 йил АҚШ мезбонлик қиладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати финал баҳси учун чипталар нархи ошкор этилди. Катта финал Нью-Джерсидаги машҳур MetLife стадионида ўтказилади.

ФИФА маълумотига кўра, чипталар қуйидаги тоифаларда сотувга чиқарилади:

1-тоифа — $6 730;

2-тоифа — $4 210;

3-тоифа — $2 790;

4-тоифа — $2 030.

Айтилишича, нархлар талаб ва шароитга қараб ўзгариши мумкин. Бу “Нарх ўзгариши” сиёсати асосида амалга оширилади.

Шунингдек, ФИФА мухлислар учун расмий қайта сотиш майдонини ишга туширади. У ерда футбол ишқибозлари чипталарни бир-бирларига эркин нархда таклиф қилишлари мумкин бўлади — нарх қийматини чеклаш белгиланмаган.

Демак, 2026 йилдаги финални стадионда томоша қилишни истаган мухлислар олдиндан тайёргарлик кўришлари зарур бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 2026 ЖЧ финал чипталари рекорд нархларда сотувга чиқди