«Барселона» клуби Европа Суперлигаси ғоясидан воз кечиши мумкин. Маълумки, ушбу турнирни ташкил этиш ташаббуси бир неча йилдан буён муҳокамада бўлиб келаётганди, аммо амалда йўлга қўйилмади.
Аввалроқ «Барселона» ва «Реал Мадрид» Европа футболидаги ислоҳотларни энг фаол қўллаб-қувватлаган клублар сифатида танилган эди. Бироқ, Esports RAC1 ёзганидек, ҳозирда каталонияликлар бу лойиҳадан чекиниш ниятида. Манбанинг қайд этишича, бу қарор сўнгги вақтларда «Барса»нинг УЕФА билан муносабатлари яхшилангани билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни «кўк-анорранглилар» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-турида «ПСЖ»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Энди эса Ханс-Дитер Флик шогирдлари якшанба куни Ла Лигада «Севилья»га қарши баҳс олиб боради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар