“Манчестер Сити”нинг бразилиялик легионери Савио клуб билан шартномасини янгилади ва эндиликда 2031 йилнинг ярмигача “шаҳарликлар” сафида қолади. 21 ёшли ҳужумкор футболчи клуб билан шартномани узайтирганидан кейин жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Савио ўзининг сўнгги билдиришида Гвардиолани дунёдаги энг зўр мураббий сифатида таърифлади. Унинг айтишича, Гвардиола ҳар доим ўйинчиларига ёрдам беришга интилади ва у шахсан ўзига ҳам жуда катта ёрдам берган.
"Мен Гвардиолани дунёдаги энг зўр мураббий, деб ҳисоблайман. У ҳар доим ўз ўйинчиларига ёрдам беришга интилади. Шахсан менга ҳам жуда катта ёрдам берган. Гвардиола билан ишлаб кўп нарса ўрганяпман. Ҳар доим унинг гапларига қулоқ тутаман. Мураббий менга бераётган имкониятлардан максимум даражада фойдаланишим керак", — деди Савио.
Бразилиялик футболчи “Манчестер Сити”нинг биринчи жамоаси учун жами 54 та учрашув ўтказиб, 4 та гол ва 13 та ассист ёзган. Унинг яхши формаси ва кўрсатган натижалари “Манчестер Сити”га фойда келтирган ва клуб бош мураббийи Хосеп Гвардиола учун муҳим ўйинчидан бирига айланган.
Шунингдек, Савио ўзининг янги шартномасини амалдаги мураббийи ва клуб билан ишлашни давом эттириш истаги билан қўшиб, келажакдаги мақсадларини ҳам аниқлаштирди. Савио “Манчестер Сити”даги улкан имкониятларни тўлиқ фойдаланишга ва келгусида жамоа учун кўпроқ натижалар кўрсатишга интилишини айтиб ўтди.
Келгусида Савионинг клубга ва жамоага қўшган ҳиссаси янада катта бўлиши, унинг муваффақиятлари ва Хосеп Гвардиола билан бирга ишлашдаги тажрибаси “Манчестер Сити”нинг келажакдаги кўплаб муваффақиятларига сабабчи бўлиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!