date

МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 14 медаль қўлга киритди

МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 14 медаль қўлга киритди

Озарбайжонда ўтказилаётган III МДҲ ўйинларида кеча Ўзбекистон делегацияси учун муваффақиятли кечди. Кун давомида спортчиларимиз 1 та олтин, 5 та кумуш ва 8 та бронза медалларини қўлга киритишди. Бу натижа делегациянинг ўйинлардаги барқарор фаолиятини яна бир бор кўрсатди.

Олтин медални Гулшан Алимардонова (каратэ, -50 кг) қўлга киритди. Кумуш медаллар эса қуйидагиларга насиб этди: Самандар Ўразалиев (каратэ, ката), Назокат Ўринова (аёллар кураши, -46 кг), Жасмина Пирматова (аёллар кураши, -50 кг), Муҳаммад Раҳимжонов (эркин кураш, -45 кг) ва Асадбек Эркинжонов (эркин кураш, -92 кг).

Бронза медаллар қуйидагиларга насиб этди: Бегзод Исмоилов (бокс, -52 кг), Шоҳруҳ Якубов (эркин кураш, -51 кг), Худойберди Турғунов (эркин кураш, -60 кг), Дурдона Тўрақулова (каратэ, ката), Севинч Раҳимова (каратэ, -55 кг), Меҳриддин Тўрахонов (каратэ, -60 кг), Абдулваҳоб Рашидов (каратэ, -67 кг) ва Марварид Зувайдуллоева (қиличбозлик, шпага).

Ўзбекистон делегацияси бу натижалар билан МДҲ ўйинларидаги ўзининг спорт салоҳиятини яна бир бор намойиш этди ва келгуси мусобақаларда ҳам юқори натижаларга умид бағишлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 14 медаль қўлга киритди