date

Каннаваро Тошкентда: мундиалга тайёргарлик янги босқичга бугун чиқди

Каннаваро Тошкентда: мундиалга тайёргарлик янги босқичга бугун чиқди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) футбол бўйича миллий жамоа бош мураббийлигига номзод Фабио Каннаваро мураббийлар штаби билан бирга Тошкентга етиб келганини маълум қилди. Итальян мутахассис бугун расман таништирилиши кутилмоқда.

ЎФА манбаларига кўра, Каннаваро 2025 йил февралидан буён жамоани бошқариб келган Тимур Кападзе ўрнини эгаллайди ва “оқ бўрилар”ни ЖЧ–2026га тайёрлайди. Шу билан бирга, давомийликни сақлаш мақсадида Кападзе янги штабдан ўрин олиши мумкинлиги айтилаётир.

Расмий шартнома тафсилотлари очиқланмаган, аммо Россия ОАВда 52 ёшли мутахассиснинг маоши мураббийлар гуруҳи харажатлари билан биргаликда йилига тахминан 4 миллион евро атрофида бўлиши тилга олинди. Бу рақам ҳозирча тасдиқланмаган бўлса-да, Каннаваро лойиҳасига катта инвестиция қилинаётганидан дарак беради.

Каннаваронинг яқин вазифалари — жамоа инфратузилмасини кўздан кечириш, футболчилар билан учрашиш, штаб тақсимотини аниқлаш ва келаси йиғин ҳамда назорат учрашувлари учун режа ишлаб чиқиш. Асосий мақсад аниқ: тарихий йўлланмани муносиб иштирокга айлантириш, терманинг мусобақагача бўлган ҳар бир ойини максимал самара билан ўтказиш.

Мухлислар учун эса янги саҳифа очилмоқда: жамоа услуби, таркибий рақобат ва тайёргарлик форматидаги ўзгаришлар яқин вақтда ойдинлашади. Расмий таништирув маросимида янги бош мураббийнинг режалари ва мезонлари баёни кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Каннаваро Тошкентда: мундиалга тайёргарлик янги босқичга бугун чиқди