date

Гвардиола рекорди: Премьер-Лигада 250 ғалаба энг тез эришиш

Гвардиола рекорди: Премьер-Лигада 250 ғалаба энг тез эришиш

Англия Премьер-лигасининг 7-турини “Брентфорд” — “Манчестер Сити” баҳси якунлаб берди ва “шаҳарликлар” сафардан 1:0 ҳисобидаги муҳим ғалаба билан қайтишди. Ягона голни норвегиялик тўпурар Эрлинг Холанд 9-дақиқада киритди. Қолган вақтда ҳам томонлар бир неча ўткир ҳужумлар уюштиришди, аммо ҳисоб ўзгармади.

Оpta таҳлил маркази маълумотига кўра, ушбу натижа Хосеп Гвардиола учун тарихий белги бўлди: у Премьер-лига тарихида 250 ғалабага энг тез етган мураббийга айланди. Испаниялик мутахассисга бу кўрсаткич учун 349 ўйин кифоя қилди (50 дуранг, 49 мағлубият). Ушбу натижагача “Манчестер Юнайтед”ни бошқарган сэр Алекс Фергюсонга 404, “Арсенал” устози Арсен Венгерга эса 423 учрашув керак бўлганди.

Гвардиола ўйиндан сўнг рекорд ҳақида сўралганда ҳазил-назоҳат билан ҳамкасбларини зиёфатга чорлади: “Мен ўзим рекордларини урган барча мураббийларни меҳмонга таклиф қиламан. Улар билан бир дастурхонда ўтириш мен учун катта шараф. 10 та мавсумда 250 та ғалаба ҳарҳолда ёмон натижа эмас. Тўғриси бундан хабарим йўқ эди, эшитим жуда мамнун бўлдим”, — деди “Сити” бош мураббийи.

Кейинроқ у сэр Алекс Фергюсон ҳамда Арсен Венгерни алоҳида эътироф этиб, улар билан бир дастурхон атрофида учрашиш истагини билдирди. "Бу рекорд мен учун жуда катта аҳамият касб этади, чунки бунақа натижага эришишнинг ўзи бўлмайди. Менга сэр Алекс Фергюсон ва Арсен Венгер билан бир қаторда туриш шараф. Уларни бир яхши зиёфатга таклиф қиламан. Балки бу учрашув серқуёш жойларда бўлар. Йўқ, яхшиси Манчестерда ўтирамиз", - деди Хосеп Гвардиола.

“Сити” сафидаги ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов эса жароҳати туфайли тарихий баҳсни четдан кузатди. Жамоа энди навбатдаги турга тайёргарликни давом эттиради — чемпионлик пойгасида ҳар бир очко қиммат.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола рекорди: Премьер-Лигада 250 ғалаба энг тез эришиш