date
Add

Перес Родри учун 150 миллион евро тикишга тайёр

Перес Родри учун 150 миллион евро тикишга тайёр

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес орзусидаги трансферни амалга ошириш йўлида барча ресурсларни сафарбар этмоқда. Daily Star хабарига кўра, “қироллик клуби” “Олтин тўп” соҳиби Родриго Эрнандес (Родри) учун “Манчестер Сити”га 150 миллион евро миқдорида компенсация тўлашга тайёр.

Шу пайтнинг ўзида “Сити” ҳам ўз таянч ярим ҳимоячисини қўйиб юбориш фикридан йироқ. Манчаестерликлар 29 ёшли испанияликка оширилган маошли янги шартнома таклиф этиш орқали уни карьерасининг асосий йилларини Этихадда ўтказишга ишонтирмоқчи.

Родри 2019 йилдан буён Хосеп Гвардиола жамоасининг ўйин қурилишида “мия” вазифасини бажариб келмоқда: прессингдан чиқиш, ритмни бошқариш ва жарима майдони олдидаги хавфли ҳужумларни бошлашда унинг ўрни беқиёс. 2024 йилда у йилнинг энг нуфузли шахсий соврини — “Олтин тўп”ни қўлга киритганди. Амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўртасигача мўлжалланган.

“Реал”нинг режаси аниқ: ўрта чизиқда рақобатни янада кучайтириш ва мувозанатни ошириш. Камавинга, Чуамени ва Вальверде каби истеъдодлар билан бирга Родрининг қўшилиши марказни янада барқарор ва универсал қилиши мумкин. Бироқ бу сценарийда асосий тўсиқ — “Сити”нинг сотишга тайёр эмаслиги ва футболчининг шахсий хоҳиши бўлиб қоляпти.

Ҳозирча масала музокара ва миш-мишлар даражасида. Бир нарса аниқ: Родри каби ўйин қуролини олиш учун нафақат катта пул, балки узоқ муддатли лойиҳа ва футболчининг ишончи ҳам талаб этилади. Мавсум давомида бу сюжета яна қайтиб-қайтиб мурожаат қилиниш эҳтимоли жуда юқори.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Перес Родри учун 150 миллион евро тикишга тайёр