Қозоғистон миллий жамоаси бошқарувида янги саҳифа очилиши мумкин. Журналист Матеуш Борекнинг YouTube-каналидаги маълумотига кўра, поляк мутахассис Михаил Пробеж Қозоғистон футбол федерацияси билан ҳамкорлик борасида келишувга эришган. Расмий эълон яқин кунларда кутилмоқда, шартнома тафсилотлари ҳозирча ошкор этилгани йўқ.
53 ёшли мураббий 2023–2025 йилларда Польша термасини бошқарган, шунингдек, Грециянинг “Арис” клубида иш тажрибасига эга. Европада тўпланган билим ва услуби Қозоғистон жамоасига янги нафас ва рақобатбардошлик олиб келиши мумкин, деган умидлар бор.
Маълумки, сентябрь ойида бош мураббий лавозимини Али Алиев тарк этган, у эса бу вазифани россиялик мутахассис Станислав Черчесовдан қабул қилиб олган эди. Энди эса Қозоғистон термаси олдида навбатдаги босқич — янги устоз қўл остида жамоани қайта йиғиб, йирик мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!