date

Жон Стоунз: Қийин мавсумдан кейин карьерамни тугатишни ўйладим

Жон Стоунз: Қийин мавсумдан кейин карьерамни тугатишни ўйладим

“Манчестер Сити”нинг тажрибали марказий ҳимоячиси Жон Стоунз охирги мавсум унга жуда оғир кечганини ва ҳатто бутунлай бутсани михга илмоқчи бўлганини очиқ айтты. Унинг сўзларича, узлуксиз жароҳатлар, узоқ тикланиш ва майдонга қайтишдаги қийинчиликлар руҳий томондан қаттиқ босим берган.

Стоунзнинг таъкидлашича, у профессионал спортчи сифатида барча қоидаларга риоя қилган, юклама ва овқатланиш режимини назорат қилган, бироқ шунга қарамай омадсизликлар кетма-кет келган. “Нимага бундай бўлаётганини тушунмасанг, янада оғир бўлар экан. Ҳаммасини тўғри қиляпман, деб ўйлайсану, барибир муаммо чиқса — руҳинг синади. Эндиликда бу ҳолат қайтарилмаслигига умид қиламан”, — дея қайд этди у.

31 ёшли ҳимоячи “Барнсли” тизимида шаклланиб, 2013 йилда “Эвертон”га ўтган. 2016 йили “Сити” уни 55,6 млн евро эвазига қўлга киритди ва Пеп Гвардиола қўл остида чемпионликлар, мамлакат кубоклари ҳамда халқаро совринлар сари йўл олди. Шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади, шунга қарамай, унинг клубдаги келгуси мавсумларига доир саволлар ҳали очиқча қолмоқда.

Мухлислар эса Стоунз яна соғлом таркибда майдонга қайтиб, мана шу руҳий-жисмоний синовдан кейинги янги босқичда яна ўзига хос барқарор ўйинини намоён этишига умид қилиб туришибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жон Стоунз: Қийин мавсумдан кейин карьерамни тугатишни ўйладим