date

Осиёда мундиалга сўнгги йўлланмалар учун улуғ кураш бошланди

Осиёда мундиалга сўнгги йўлланмалар учун улуғ кураш бошланди

Осиё қитъасида ЖЧ-2026 саралашлари ҳал бўладиган паллага кирди. Бугун саралашнинг тўртинчи босқичи старт олмоқда — учинчи босқични 3–4-ўринларда якунлаган 6 та терма (Қатар, БАА, Ўмон, Саудия Арабистони, Индонезия ва Ироқ) қолган икки йўлланма учун баҳс юритади. Қисқа форматдаги ушбу босқич ФИФАнинг октябр ойи ойнаси давомида тугатилади: жамоалар ўзаро ўйинлар ўтказади, гуруҳ ғолиби эса мундиалга бевосита йўл олади.

Гуруҳлар тақсимоти

  • “А” гуруҳи: Қатар, БАА, Ўмон

  • “Б” гуруҳи: Саудия Арабистони, Индонезия, Ироқ

Кун дастури

  • 20:00 — Ўмон vs Қатар

  • 22:00 — Индонезия vs Саудия Арабистони

Икки гуруҳда ҳам ҳар очко олтинга тенг: қисқа тақвим, кучлар паритети ва катта босим шароитида хатога йўл қўймаслик энг муҳим омилга айланади. “А” гуруҳида тайёргарлик даражаси ва тактик интизом ҳал қилувчи бўлиши кутилса, “Б” гуруҳида эса Индонезиянинг эмоциясига қарши Саудия ва Ироқнинг тажрибаси синовдан ўтади.

Финал чизиғини биринчи бўлиб кесган икки терма АҚШ, Канада ва Мексика саҳналарига бевосита йўлланмани қўлга киритади. Қитъа футболида ҳал қилувчи ҳафталар бошланди — майдонда эса фақат кучлилар қолади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиёда мундиалга сўнгги йўлланмалар учун улуғ кураш бошланди