date

ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни мағлуб этди

ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни мағлуб этди

Жаҳон чемпионати 4-босқичнинг саралашидан ўрин олган Индонезия - Саудия Арабистони жамоалари ўртасидаги тўқнашув ўз ниҳоясига етди.

Эрве Ренар бошқарувидаги Саудия Арабистони Индонезия билан куч синашиб, 3:2 ҳисобида таслим этди. 

Учрашувнинг 11-дақиқасида Индонезия футболчиси Кевин Дикс пенальтидан ҳисобни очди. Орадан 6 дақиқа ўтиб эса Вахеб Салех орадаги фарқни йўққа чиқарди. Ундан сўнг Фирас аль-Бурайкан 36 ҳамда 62-дақиқаларда голлар уриб, дублни расмийлаштирди ва орадаги фарқни 2 тагача ошириб қўйди. 88-дақиқада Кевин Дикс яна бир бор 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланди ва ҳисобни қисқартирди. Умумий ҳисоб эса 3:2.

Шунингдек, 90+3-дақиқада саудияликлар ярим ҳимоячиси Мохамед Канно иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди.

ЖЧ-2026 саралаши. 4-босқич, «Б» гуруҳи

Индонезия — Саудия Арабистони 2:3

Голлар: Дикс (пен. 11, пен, 88) — Ал Шамат (17), Ал Бурайкан (пен. 36, 62).

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни мағлуб этди