date

Аббос Файзуллаев Кувайтга қарши ўйинда жароҳат олди

Аббос Файзуллаев Кувайтга қарши ўйинда жароҳат олди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби яримҳимоячиси Аббос Файзуллаев Кувайт термасига қарши баҳс давомида жароҳат олди, деб ёзмоқда championat.asia.

Учрашувнинг 21-дақиқасида у рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди ва натижада тиззасидан лат еди. Шу сабабли, у майдонни тарк этди, ўрнига эса Азиз Турғунбоев ўйинни давом эттирди.

Ҳозирча Аббос Файзуллаевнинг жароҳати қанчалик оғир эканлиги номаълум. Бу ҳақда аниқ маълумот тиббий текширув натижаларига кўра маълум бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аббос Файзуллаев Кувайтга қарши ўйинда жароҳат олди