date

А Серияда энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги

А Серияда энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги

Италия чемпионатида маош бўйича янги етакчи аниқланди. “Ювентус” ва Сербия терма жамоаси ҳужумчиси Душан Влахович А Серияда энг кўп даромад олувчи футболчи сифатида қайд этилди. Бу ҳақда “Transfermarkt” портали маълум қилди.

Манбанинг ёзишича, Влаховичнинг солиқлар билан ҳисобланган йиллик маоши 22,2 миллион еврога тенг. Бу кўрсаткич уни нафақат Италияда, балки Европанинг етакчи чемпионатлари орасида ҳам юқори тоифага чиқаради.

Влаховичдан кейинги ўринда “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес жой олган — унинг маоши йилига 16,6 миллион еврони ташкил этади. Кучли учликни эса “Рома” клуби етакчиси Пауло Дибала якунлаб, 12,9 миллион евро ишлаб топмоқда.

А Сериянинг энг кўп маош олувчи 15 нафар футболчиси рўйхати қуйида келтирилган:

  1. Душан Влахович (“Ювентус”) — 22,2 млн евро

  2. Лаутаро Мартинес (“Интер”) — 16,6 млн евро

  3. Пауло Дибала (“Рома”) — 12,9 млн евро

  4. Кевин Де Брюйне (“Наполи”) — 11,1 млн евро

  5. Жонатан Девид (“Ювентус”) — 11,1 млн евро

  6. Расмус Хойлунд (“Наполи”) — 9,3 млн евро

  7. Кристофер Нкунку (“Милан”) — 9,3 млн евро

  8. Алваро Мората (“Комо”) — 8,3 млн евро

  9. Маркус Тюрам (“Интер”) — 7,8 млн евро

  10. Ромелу Лукаку (“Наполи”) — 7,7 млн евро

  11. Луа Опенда (“Ювентус”) — 7,4 млн евро

  12. Рафаэл Леау (“Милан”) — 6,6 млн евро

  13. Леон Бейли (“Рома”) — 6,5 млн евро

  14. Артем Довбик (“Рома”) — 6,4 млн евро

  15. Лоренсо Пеллегрини (“Рома”) — 6,4 млн евро.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Влаховичнинг юқори маоши “Ювентус” раҳбариятининг унга бўлган ишончи ва ҳужум чизиғидаги етакчи сифатидаги мақомини кўрсатади. Сербиялик футболчи жорий мавсумда ҳам яхши формада бўлиб, жамоаси учун муҳим голлар уришда давом этмоқда.

Шу тариқа, А Сериядаги молиявий кўрсаткичлар яна бир бор катта клублар ўртасидаги рақобат даражаси ва футболчиларнинг бозордаги қийматини яққол намоён этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серияда энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги