14 ноябрь куни Тошкентдаги “Ҳумо Арена” мажмуасида проф бокс бўйича йирик турнир бўлиб ўтади, деб хабар берди ташкилотчилар.Ушбу мусобақа Lift Promotions ва Matchroom Boxing ҳамкорлигида ташкил этилади ва бир қатор эътиборли жангларга гувоҳ бўлади.Кечанинг марказий жангларидан бири – икки ҳамюртимиз ўртасида ўтади.
Ҳаваскор боксда Жаҳон чемпионати совриндори бўлган Аълохон Абдуллаев профессионал рингдаги навбатдаги жангида Суҳроб Қаюмовга қарши жанг қилади.Бу жанг “ўзбекча дерби” сифатида қайд этилмоқда ва мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кутилмоқда.Икки боксчи ҳам ўз фаолиятида кучли рақиблар билан тўқнаш келган ва ғалаба учун барча имкониятларга эга.
Аълохон Абдуллаев 4 та жанг ўтказиб, 3 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган.Суҳроб Қаюмов ҳам шунча жанг ўтказган бўлиб, унинг ҳисобида ҳам 4 ғалаба ва 1 мағлубият бор.Бокс кечаси маҳаллий ва халқаро спорт аҳли эътиборини тортмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!