date

Гвардиола Родрининг ворисини топди: Адам Уортон «Сити» радарида

Гвардиола Родрининг ворисини топди: Адам Уортон «Сити» радарида

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа марказини кучайтириш ниятида. Испаниялик мутахассиснинг диққати бу гал «Кристал Пэлас» яримҳимоячиси Адам Уортонга қаратилган, деб хабар берди Fichajes нашри.

Маълумотларга кўра, Гвардиола 21 ёшли англиялик футболчининг ўйин услубини юқори баҳолайди ва уни Родрининг келгуси ўрнида кўраётганини билдирган. Унинг фикрича, Уортон техник жиҳатдан етук, ўйинни яхши ҳис қилади ва марказда юқори даражада ҳаракат қила олади.

Манчестер клуби мутахассислари Уортонни жамоанинг узоқ муддатли режасига мос футболчи сифатида кўришмоқда. Гвардиоланинг режасига кўра, у Родри учун идеал ворисга айланиши мумкин.

Бироқ бу трансфер йўналишида рақобат мавжуд — «Манчестер Юнайтед» ҳам ёш яримҳимоячига қизиқиш билдирган. Манчестернинг икки гранд клуби ўртасидаги бу кураш Англия бозорида катта қизиқиш уйғотиши аниқ.

Адам Уортон жорий мавсумда «Кристал Пэлас» сафида барча мусобақаларда 10 та ўйинда майдонга тушди ва бирта голли узатма муаллифи бўлди. Унинг тинимсиз ҳаракатчанлиги ва пас маданияти мураббийлар эътиборини тортаётгани айтилмоқда.

Мутассаддиларнинг фикрича, Гвардиола ёш иқтидорларни жамоага қўшиш орқали келажак учун мустаҳкам пойдевор яратишни мақсад қилган. Уортон эса шу йўналишдаги навбатдаги потенциал битим бўлиши мумкин.

Агар музокаралар ижобий якунланса, «Манчестер Сити» жамоаси Премьер-лигада яна бир истеъдодли яримҳимоячини ўз сафида кўриш имкониятига эга бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Родрининг ворисини топди: Адам Уортон «Сити» радарида