Бугун, 18 октябрь куни, “Transfermarkt” портали Англия Премьер-лигасидаги футболчиларнинг бозор қийматларини янгилади.
Янгиланган маълумотларга кўра, “Манчестер Сити” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг нархи ўзгаришсиз қолиб, 35 миллион еврони ташкил этди.
Шу тариқа, Ҳусанов АПЛда тўп сураётган МДҲ мамлакатлари футболчилари орасида энг қиммат ўйинчи мақомини сақлаб қолди.
Рўйхатда иккинчи ўринни “Ливерпул” дарвозабони Георгий Мамардашвили эгаллаган — унинг бозор баҳоси 28 миллион евро деб кўрсатилган.
Кучли учликни эса “Эвертон” жамоасининг 26 ёшли ҳимоячиси Виталий Миколенко якунлаб, унинг қиймати 25 миллион евро этиб белгиланган.
Мутахассислар фикрича, Ҳусановнинг юқори баҳоси унинг Европа майдонларидаги барқарор ўйини ва катта салоҳияти билан изоҳланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!