date

"Ислам ютқазса, қўй боқишга қайтади" — Топуриядан ўта қаттиқ баёнот!

"Ислам ютқазса, қўй боқишга қайтади" — Топуриядан ўта қаттиқ баёнот!

UFC жангчиси Илия Топурия жорий ҳафтада Тбилисида ташкил этилган матбуот анжуманида Ислам Махачев ҳақида кутилмаган баёнот билан чиқди. Испания-грузиялик чемпион ўз рақибига жиддий огоҳлантириш билан мурожаат қилди ва келажакдаги жанг тақдири ҳақида очиқ гапирди.

"Агар Ислам Махачев Жек Делла Маддаленага қарши бўлиб ўтадиган чемпионлик жангида мағлуб бўлса, у Доғистонга қайтиб, фермада қўй боқишни давом эттириши мумкин. Аммо агар у ғалаба қозонса, мен ўзимнинг вазн тоифамни оширишга қарор қиламан — бу аниқ!" — деди Топурия журналистнинг саволига жавоб берар экан.

Шунингдек, у ўз сўзида Махачев ғалаба қозонган тақдирда, 2025 йил июн ойида Оқ уйда ташкил этиладиган Америка Мустақиллик кунига бағишланган турнирда унга қарши рингга чиқиш нияти борлигини ҳам билдирди.

Маълумот ўрнида, Илия Топурия ҳозирда енгил вазн чемпионлик камарига эга бўлиб, у келаси йилнинг январь ойида Лос-Анжелесда ўтказиладиган UFC 324 турнирида октагонга қайтиши кутилмоқда.

Ислам Махачев ва Жек Делла Маддалена ўртасидаги жанг эса 15 ноябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги UFCнинг рақамланган кечасида бўлиб ўтади. Ушбу тўқнашув икки жангчи учун ҳам катта синов бўлиши шубҳасиз.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ислам ютқазса, қўй боқишга қайтади" — Топуриядан ўта қаттиқ баёнот!