date

Британия генерали: Украина Россияни енгиши амримаҳол

Британия генерали: Украина Россияни енгиши амримаҳол

Украина Россия билан бўлаётган урушда ғолиб бўла олмайди ва Киев Москва билан музокаралар ўтказишни бошлаши керак. Бу ҳақда Британия Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Дэвид Ричардс “The Independent” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Нашр таъкидлашича, Британия армиясининг юқори мартабали собиқ зобити Украина урушда ғалаба қозониши эҳтимоли жуда пастлигини айтиб, тинчлик шартлари юзасидан Кремль билан мулоқотга киришиш зарурлигини билдирган.

Ричардснинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари Киевга Россия қўшинларини НАТО ёрдамисиз орқага қайтариши мумкинлиги ҳақида “асоссиз умидлар” берган.

“Биз Украинани жангга ундадик, аммо унга ғалаба учун зарур воситаларни бермадик. Менинг фикримча, улар бу урушда ғолиб бўла олмайди”, — деган Британия армиясининг собиқ бош қўмондони.

Унинг таъкидлашича, урушнинг чўзилиши Украина учун ҳам, Европадаги хавфсизлик тизими учун ҳам салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Ричардс бу вазиятдан чиқиш йўли фақат дипломатик ечим орқали топилишига ишонч билдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Британия генерали: Украина Россияни енгиши амримаҳол