date

Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан жанговор дуранг қайд этди

Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан жанговор дуранг қайд этди

Қатарда бўлиб ўтадиган U-17 жаҳон чемпионатига қизғин тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси навбатдаги синовини ўтказди.

20 октябрь куни бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон U-17 жамоаси Венесуэла ўсмирлар термасига қарши майдонга тушди. Беллашув жанговор тусда кечди ва 1:1 ҳисобида якунланди.

Ҳисоб 29-дақиқада венесуэлалик Давид Гарсиянинг голи билан очилди. Ўзбекистон жамоаси иккинчи бўлимда фаол ўйин кўрсатиб, 86-дақиқада Нурбек Сарсенбаевнинг аниқ зарбаси орқали ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон U-17 жамоаси таркибида ушбу футболчилар майдонга тушди: Шокиров, Ҳакимов, Баҳодирхонов, Хабибуллаев, Эргашев, Эримбетов, Ҳасанов, Алиев, Саидмуродов, Содиқов ва Анваров.
Захирада Рустамжонов, Исбасканов, Юсуфбоев, Абдукаримов, Сарсенбаев, Рустамов, Мурадов, Турғунов, Мусаханов, Саидов, Абдумўминов ва Шукуруллаев бўлди.

Мураббийлар штаби маълум қилишича, жамоа мундиал олдидан яна иккита назорат учрашуви ўтказади.

23 октябрь куни ўсмирлар Кот-д’Ивуар билан, 29 октябрда эса Буркина-Фасо билан баҳс олиб боради. Иккала беллашув ҳам Дубайдаги “Ал Ҳамрия” стадионида бўлиб ўтади.

Мутасаддиларнинг айтишича, мазкур ўйинлар жамоа тактик тайёргарлигини синовдан ўтказиш ва жаҳон чемпионати олдидан асосий таркибни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ўсмирлар термаси учун мундиалга тайёргарлик босқичи жуда масъулиятли давр саналади. Жамоа сўнгги ўйинларда ўзаро тушунишни яхшилаб, мундиалда муносиб иштирок этишни мақсад қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан жанговор дуранг қайд этди