date

Флик Чемпионлар лигаси олдидан дисквалификацияни муҳокама қилмади

Флик Чемпионлар лигаси олдидан дисквалификацияни муҳокама қилмади
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лига доирасида "Жирона"га қарши сўнгги ўйинда қизил карточка олди. Euro-football.ru ёзишича, у энди "El klasiko" учрашувида дисквалификацияни ўтайди.

Душанба куни ўтказилган матбуот анжумида журналистлар Фликдан ушбу вазият ҳақида сўрашди. Аввалроқ "Барселона" раҳбарияти апелляция орқали мураббийни жазодан озод қилишга умид қилаётгани ҳақида хабарлар чиққанди.

Флик эса бу борада шундай деди: "Апелляция масаласи ҳозир мен учун асосий эмас. Менинг диққатим Чемпионлар лигаси ўйинида.

'Олимпиакос'га қарши баҳсдан кейин ёки шанба куни бу мавзуга яна гаплашамиз." Флик "Жирона"га қарши ўйиндан сўнг ҳакамга ҳеч қандай эътирози бўлмаганини таъкидлади. У ҳакамнинг қарорини қабул қилишга мажбур бўлганини айтди.

"Барселона" 21 октябр, сешанба куни "Олимпиакос"ни қабул қилади. Клуб апелляция натижасини кутмоқда.

Флик эса ҳозирча жамоасининг Чемпионлар лигасидаги иштирокига эътибор қаратмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Флик Чемпионлар лигаси олдидан дисквалификацияни муҳокама қилмади