
"Бавария" президенти Герберт Хайнер жамоа бош мураббийи Венсан Компани билан шартнома узайтирилгани ҳақида фикр билдирди. У Компанининг клубдаги фаолиятини юқори баҳолаб, мураббийга бўлган ишонч мустаҳкамлигини таъкидлади. Бу ҳақда Euro-football.ru хабар берди.
Хайнер Компанининг меҳнатини алоҳида эътироф этди. Унинг сўзларига кўра, бош мураббий футболчилар, раҳбарият ва мухлислар орасида катта ҳурматга эга. Президент жамоа билан ҳамкорлик давом этаётганидан мамнунлигини билдирди.
Аввалроқ Венсан Компани "Бавария" билан 2029 йилгача янги шартнома имзолади. Мураббий имзо чекишдан сўнг клуб раҳбарларига билдирган ишонч учун миннатдорлик изҳор этди.
Компани 2024 йил ёзида "Бавария" бош мураббийи бўлди. Клуб раҳбарияти унга узоқ муддатли ишонч билдириб, келажакда жамоани янги ютуқларга олиб чиқишини кутмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.