Криштиану Роналду “Ал-Наср” клубининг трансфер ишларида фаол иштирок этмоқда. Саудия Арабистони жамоаси молиявий имкониятларидан фойдаланиб, машҳур футболчиларни таркибга қўшишни давом эттириш ниятида.
Euro-football.ru ёзишича, Роналду ҳужумчи Роберт Левандовскини ҳам “Ал-Наср”га олиб келишни хоҳламоқда. Манбага кўра, 40 ёшли португалиялик футболчи бу истагини клуб раҳбариятига етказган.
Ҳозирда Левандовски “Барселона” билан амалдаги шартномага эга ва бу келишув мавсум охиригача давом этади. Демак, ёзда полшалик футболчини эркин агент сифатида қўшиб олиш мумкин бўлади.
Сўнгги пайтларда Левандовскининг “Барселона”даги роли пасайиб бормоқда. У 37 ёшда ва жамоада аввалгидек асосий футболчи эмас.
Клуб раҳбарияти ёзда унинг келажаги борасида қарор қабул қилиши кутилмоқда. Роберт Левандовски аввал “Бавария” ва “Боруссия Дортмунд” сафида ҳам ўйнаган.
У Европа футболида энг самарали ҳужумчилардан бири ҳисобланади. “Ал-Наср” эса келажакда яна бир юлдуз футболчини таркибига қўшишга ҳаракат қилмоқда.
Роналду “Ал-Наср”га Левандовскини олиб келишни таклиф қилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар