Харри Магуайрнинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2025/2026-йилги мавсум охиригача тузилган. Euro-football.ru маълумотига кўра, Магуайр шартномани узайтириш учун маошининг қисқаришига рози бўлишга тайёр.
Ўтган ҳафта “Манчестер Юнайтед” сафарда “Ливерпул” устидан кутилмаган ғалабага эришди. Ушбу учрашувда ғалаба тўпини айнан Харри Магуайр киритди.
Магуайр 2019 йил ёзидан бери “Манчестер Юнайтед” сафида ҳаракат қилмоқда. Шу вақт оралиғида у 254 ўйинда майдонга тушди, 17 та гол урди ва 9 та голга узатма берди.
Ҳимоячи жамоанинг асосий футболчиларидан бири саналади. Магуайр келаси мавсумларда ҳам “Манчестер Юнайтед” таркибида ўйнашни давом эттириш ниятида.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар