date

Уилфрид Заха Матетага жавоб берди: “Мен сени масхара қилмаганман”

Уилфрид Заха Матетага жавоб берди: “Мен сени масхара қилмаганман”
Франциялик ҳужумчи Жан-Филипп Матета яқинда интервью берди. У ўзининг “Кристал Пэлас”даги собиқ жамоадошлари унга ишонмаганини ва миллий терма жамоага чақирилишига шубҳа қилганини айтди.

Матета, хусусан, Уилфрид Захани ўзига кулган футболчи сифатида тилга олди. Бу ҳақда Euro-football.ru хабар берди.

Заха бу фикрларга жавоб берди. У ҳеч қачон Матетани масхара қилмаганини таъкидлади.

Заханинг сўзларига кўра, улар доимо дўстона муносабатда бўлишган ва бир-бирига ҳазил қилишган, бироқ у ҳеч қачон Матетани ҳақорат қилмаган. Заха, собиқ дўсти бундай даъво қилгани учун афсусда эканини билдирди.

Уилфрид Заха ҳозирда Америка Қўшма Штатларида фаолият юритмоқда. У аввал “Кристал Пэлас”да бир неча мавсум тўп сурган эди.

Заха ва Матета ўз вақтида бир жамоада бирга ўйнаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Уилфрид Заха Матетага жавоб берди: “Мен сени масхара қилмаганман”