"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа "Вилярреал" ва "Барселона" ўртасидаги Ла Лига учрашувининг АҚШда ўтказилиши ҳақидаги қарорга муносабат билдирди. У матбуот анжуманида бу қарор мусобақанинг моҳиятини бузишини таъкидлади.
Euro-football.ru ёзишича, Куртуа Ла Лига раҳбариятининг бундай қарорлари турнир адолатига путур етказишини айтди. Куртуа футболчилар ҳар доим ўз майдонида ва сафарда ўйнашлари кераклигини қайд этди.
У NBA ва NFL лигаларини мисол қилиб келтирди ва у ерда бундай қарорларни барча клублар эгаларининг овози билан қабул қилишини эслатди. Унинг сўзларига кўра, Ла Лига эса ўз хоҳишига кўра ҳаракат қилмоқда.
Куртуа яқинда "Реал Соседад" ва "Хетафе"га қарши ўйинларда ҳам уй ва сафар учрашувлари ўртасидаги фарқни яққол сезганини билдирди. У "Вилярреал" майдонида ўйнаш ҳар доим қийин кечишини таъкидлади.
Маълумотларга кўра, "Вилярреал" ва "Барселона" ўртасидаги Ла Лига баҳси жорий йил декабрь ойида Майами шаҳрида бўлиб ўтади. Бу қарор Испания футболида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Аввалроқ ҳам Ла Лига ўйинларини хорижда ўтказиш ташаббуси футболчилар ва мураббийлар томонидан танқид қилинган эди. Келгусида бундай қарорлар футболчилар ва мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлиши мумкин.
Куртуа Ла Лига раҳбариятини Майамидаги ўйин учун танқид қилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар