date

Петер Бос Ноа Лангнинг “Наполи”даги ўйин амалиётини шарҳлади

Петер Бос Ноа Лангнинг “Наполи”даги ўйин амалиётини шарҳлади
ПСВ бош мураббийи Петер Бос собиқ футболчиси Ноа Ланг ҳақида фикр билдирди. Ланг ёзда ПСВдан Италия клуби “Наполи”га ўтди. Бу ҳақда Euro-football.ru хабар берди. Бос матбуот анжуманида Лангнинг шахсияти ҳақида гапирди.

Унга кўра, ташқи кўриниши ва татуировкалари сабаб Ланг кўпчиликка реп ижодкорини эслатади. Бироқ, мураббий уни очиқ ва меҳрибон инсон сифатида таърифлади ҳамда жамоада етакчи бўлганини айтди.

Бос Лангнинг “Наполи”да кам майдонга тушаётгани ҳақида ҳам фикр билдирди. У Антонио Контега маслаҳат бермаслигини таъкидлади ва Конте кучли мураббий эканини эслатди.

Шунингдек, Лангдан ҳужумда кўпроқ фойда олиш учун уни ўзининг асосий позициясида ўйнатиш кераклигини айтди. Бос, шунингдек, Ланг ҳимояга ҳам ҳисса қўшиши лозимлигини қўшимча қилди.

ПСВ ва “Наполи” 22 октябрь куни Чемпионлар лигаси учрашувида майдонга чиқади. Ҳозирда “Наполи” 3 очко билан 19-ўринда, ПСВ эса 1 очко билан ундан 8 поғона пастда жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Петер Бос Ноа Лангнинг “Наполи”даги ўйин амалиётини шарҳлади