Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг учинчи тур учрашувлари давом этмоқда. Италиянинг "Интер" жамоаси сафарда Белгия клуби "Унион" устидан ишончли ғалабага эришди.
Учрашувда аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинес ўзининг навбатдаги голини урди. Мартинес иккинчи бўлиб тўп киритди ва бу гол танаффус олдидан жамоасига муҳим устунлик берди. "Интер" сардори ва етакчиси бўлган Лаутаро Мартинес учун бу гол Чемпионлар Лигаси доирасида 2025 йил давомида урилган ўн биринчи тўп бўлди.
Шу натижа билан у турнирда иштирок этаётган барча футболчилар орасида энг кўп гол муаллифига айланди. Мартинес аввалги мавсум ўйинлари натижаларини ҳам ҳисобга олган ҳолда, бу йили Чемпионлар Лигаси тўпурарлари сафида етакчилик қилмоқда.
"Интер" клуби эса кейинги босқичга чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлди.
Лаутаро Мартинес 2025 йил Чемпионлар Лигасида 11-голини урди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар