date

Ла Лига раҳбари “Барселона” ўйинининг АҚШда бекор бўлишига изоҳ берди

Ла Лига раҳбари “Барселона” ўйинининг АҚШда бекор бўлишига изоҳ берди
Испания Ла Лига раҳбари Хавер Тебас 17-тур доирасидаги “Вилярреал” ва “Барселона” ўртасидаги ўйин АҚШда ўтказилмаслиги юзасидан изоҳ берди. Euro-football.ru ёзишича, Тебас бу қарордан афсусда эканини билдирди.

Тебаснинг сўзларига кўра, Ла Лига чемпионати хорижда ўтказилса, испан футболи янги босқичга кўтариларди. У халқаро миқёсда танилиш имконияти бўлганини ва бу келажак учун фойда келтиришини таъкидлади.

Шунингдек, Тебас испан футболи олдинга интилиши, орқага қараб эмас, жасорат билан ҳаракат қилиши лозимлигини айтди. Унинг фикрича, Ла Лига раҳбарияти келгусида ҳам чемпионат ўйинларини бошқа давлатларда ўтказиш учун ҳаракатни давом эттиради.

Тебас бу сафар мақсадга жуда яқин келишганини, бироқ уринишларни тўхтатмаслигини билдирди. Маълумот учун, “Вилярреал” ва “Барселона” ўртасидаги баҳс декабрь ойининг иккинчи ярмида бўлиб ўтади. Бу ўйин Испанияда ўтказилиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига раҳбари “Барселона” ўйинининг АҚШда бекор бўлишига изоҳ берди