date

Премьер-лига Boxing Day ўйинларини 27 декабрга кўчирди

Премьер-лига Boxing Day ўйинларини 27 декабрга кўчирди
Англия Премьер-лигаси янги мавсум учун ўйинлар тақвимини анча олдиндан эълон қилади. Бу ёндашув мухлислар томонидан юқори баҳоланади.

Euro-football.ru ёзишича, июнь ойидаёқ Премьер-лига 2025/2026 йилги мавсум учун аниқ тақвим қачон чиқишини белгилаб қўйди. Режага кўра, 2024 йил 15 октябрда Премьер-лига 14-турдан 24-тургача бўлган, яъни январь охиригача ўйинлар жадвалини эълон қилиши керак эди.

Бироқ, ўтган ҳафта лига фақат 17-тургача бўлган ўйинларни, яъни 22 декабргача бўлган учрашувларни тақдим қилди. Рождество ва Янги йил байрамлари оралиғида ўйинлар жадвалини тузишда қийинчиликлар юзага келди.

Ушбу кечикиш мухлисларда норозилик уйғотди. Футбол ишқибозлари ассоциацияси бу ҳолатни танқид қилди ва Премер-лига, клублар, полиция ҳамда маҳаллий идораларни ўз вазифаларини яхшироқ бажаришга чақирди.

Премьер-лига учрашувларига кўплаб хорижлик мухлислар ҳам ташриф буюради. Шу сабабли, ўйинлар жадвалини имкон қадар эрта эълон қилиш муҳим саналади.

Англияда йил охири ва янги йил бошида кўплаб ўйинлар ўтказилади. Бу давр Boxing Day деб аталади.

Boxing Day расмий равишда 26 декабрда нишонланади. Жорий мавсумда ушбу санада фақат бир нечта ўйин ўтказилади, асосий ўйинлар эса 27 декабрга белгиланган.

Мухлислар Премьер-лиганинг Boxing Day'га оид ўйинларни қисқартирганидан норози бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Премьер-лига Boxing Day ўйинларини 27 декабрга кўчирди