Эндиликда «Краснодар»нинг собиқ футболчиси ҳисобланадиган, бугун расман Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клуби аъзосига айланган Одил Аҳмедов нима учун фаолиятини Хитойда давом эттиришга қарор қилгани ҳақидаги саволга жавоб берди, деб ёзади Trubina.uz сайти.
«Менда нафақат Хитой лигасидан, балки Европа жамоаларидан ҳам таклифлар бор эди. Мен барчасини кўриб чиқиб, Хитой клуби таклифини қабул қилдим. Мен «Краснодар»га фойда келтириш ҳақида ўйладим. Мен Хитой чемпионатига ўтишни — профессионал нуқтаи назардан ортга қадам ташлаш деб ўйламайман. Ҳозирда бу чемпионатда дунёнинг етакчи футболчилари ўйнашмоқда ҳамда бу лига жамоаларини энг яхши мураббийлар бошқаришмоқда.
Хусусан, мен қарор қабул қилишдан олдин Виллаш-Боаш билан гаплашдим. У менга жамоадаги вазиятни ва мен бу клубда эгаллайдиган ўринни тушунтириб берди. «Шанхай СИПГ»га ўтишим миллий терма жамоага ҳам яхши бўлади. Мураббийлар штаби менинг ўйинимни кузатиб боришади.
Афсуски, жамоа билан хайрлашишга улгурмадим. Боиси, таътил бошида Краснодардан жўнаб кетгандим. Шартнома имзолашдан олдин Сергей Галицкий менга кўнғироқ қилди, бир-биримизга омад тиладик. Мен ҳисоблайманки, Сергей Николаевич каби инсонлар Россия футболига керак. У Россия футболи учун кўп иш қилмоқда, мамлакат футболи ҳақида кўп қайғурмоқда. У ўз жамоаси билан Россия чемпиони бўлишини тилайман. У бунга муносиб», — дея Аҳмедовнинг сўзларини келтирган ТАСС. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Хитой ва АҚШ «учга уч» формуласи бўйича маҳбуслар алмашди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди