Трансфер бомбаси: Родри "Барселона"га ўтмоқда — "Реал" курашдан чиқди

"Манчестер Сити" яримҳимоячиси Родри "Барселона" билан шахсий шартнома шартларини тўлиқ келишиб олди, "Реал Мадрид" эса музокаралардаги сусткашлиги сабаб курашдан чиқди. "Барселона" яқин соатлар ичида инглиз клубига расмий таклиф юборишга тайёрланмоқда, трансфер суммаси эса 60–70 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.
Европа футболида йилнинг энг шов-шувли трансфери амалга ошиши мумкин. "Манчестер Сити"нинг испаниялик маҳоратли яримҳимоячиси Родри "Барселона" билан шахсий шартнома шартларини тўлиқ келишиб олди.
Marca нашрининг нуфузли инсайдери Маттео Моретто берган хабарга кўра, 30 ёшли яримҳимоячи "Реал Мадрид"нинг музокаралардаги сусткашлиги ва кейинги қадамни ташлашни пайсалга солганидан чарчаган.
"Барселона" трансферга тайёр: "Сити"га расмий таклиф юборилади
Каталонияликлар футболчига "Манчестер Сити" билан трансфер бўйича тўғридан-тўғри музокараларга киришишга тайёр эканини маълум қилишган. Яқин соатлар ичида Ла Лиганинг амалдаги чемпиони Инглиз клуби раҳбарияти билан расман боғланади.
Франциялик нуфузли журналист Фабрис Хокинснинг маълумотларига кўра:
"Шаҳарликлар" ўз етакчисини қўйвориш учун 60–70 миллион евро атрофидаги таклифга рози бўлишлари мумкин. Бу сумма Каталония клубининг молиявий имкониятлари доирасида кўриб чиқилмоқда.
Нега айнан "Барселона"?
Манбаларнинг таъкидлашича, Родрининг ўзи ҳам Мадриднинг "Реал" клубидан кўра "Барселона"га ўтишни афзал кўрмоқда. Бу ҳақда ҳам "Манчестер Сити", ҳам "Қироллик клуби" мутасаддилари аллақачон хабардор қилинган.
Испаниялик тажрибали яримҳимоячи каталонияликларнинг тўпга эгалик қилишга асосланган тактик ўйин услубида ўз салоҳиятини 100 фоиз очиб бера олишига тўлиқ ишонмоқда.
Эндиликда "кўк-анорранглилар" раҳбарияти ушбу йирик трансферни молиявий Фэйр-Плей (FFP) қоидаларига мослаштирган ҳолда муваффақиятли якунлаши талаб этилади.
Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқларда улашинг!































Изоҳлар 0
…