"Барселона"нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар келажакда ватанига қайтиши мумкинлигини истисно этмади, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Каталонияликлар клубига 2013 йилда Бразилиянинг "Сантос" клубидан келиб қўшилган ва айни вақтда 24 ёшда бўлган бу футболчининг амалдаги шартномаси муддати 2021 йилнинг ёзига қадар тузилган.
У таътил вақтида "Шапекоэнсе" жамоаси хотирасига бағишланган хайрия учрашувида иштирок этди ҳамда "Маракана" ўйингоҳида маҳаллий журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
"Мен "Фламенго" сафида ўйнашни истармидим? Мен учун "Маракана"да мухлисларни қувонтириш катта шараф бўлади. Мен бу ерда ҳар куни ўйнашга тайёрман. "Фламенго" — мен келгусида либосини кийиб ўйнашни истайдиган клуб", деган футболчи.
"Маракана" ўйингоҳи Бразилия терма жамоаси билан биргаликда Рио-да-Жанейродаги "Фламенго" ва "Флуминенсе" жамоаларининг уй учрашувлари ўтказиладиган стадион ҳисобланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Рўзиқул Бердиев: "12 та мағлубиятсиз серия қайд этгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият"
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди
Мигрень, кластер цефалгия, зўриқиш... Бош оғриғининг неча тури мавжуд?
Эрон олий раҳнамоси Нетаньяхуни қатл қилишга чақирди
АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради
Шимолий Корея баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи заводини кенгайтирмоқда