
Англияда ҳар йили 26 декабр, яъни Boxing Day (Совғалар куни) анъанавий равишда футбол учрашувларига бой кун ҳисобланади. Одәттә, бу кунда Англия Премьер Лигаси 18-тури доирасида бир қатор учрашувлар ўтказилади.
Аммо бу йил асосий ўйинлар куни 27 декабр, шанба кунига белгиланди. The Times нашрининг хабарича, бу йил 26 декабрда фақат битта учрашув ўтказилиши мумкин.
Бу эса 1945 йилдан бери, яъни Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг, Boxing Day учун энг кам ўйинлар сони бўлади. Сўнгги 80 йил ичида Boxing Day кунида энг кам учрашувлар 1981 йилда қайд этилган эди, ўшанда фақат икки ўйин ўтказилган эди.
Футбол ишқибозлари орасида Boxing Day атамаси тез-тез бутун Рождество ва Янги йил давридаги ўйинлар учун ишлатилади. Аммо байрамнинг ўзи фақат 26 декабр куни нишонланади.
Жорий мавсумда Премьер Лига Boxing Day ва ундан кейинги ўйинлар учун расмий тақвимни эълон қилишни кечиктирмоқда. Бу ҳолат тақвимни тузишдаги қийинчиликлар билан изоҳланмоқда.
Тақвим 15 октябрда эълон қилиниши керак эди, аммо ҳозиргача фақат январ ойи охирига қадар бўлган ўйинлар режалаштирилган.
Премьер Лига тарихидаги энг кам Boxing Day ўйинлари
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар