date

"Ливерпул" Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига бошқа ўйинчи танлади

"Ливерпул" Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига бошқа ўйинчи танлади
"Ливерпул" клуби ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига кимни олиб келмоқчилигини маълум қилди. Fichajes манбасига кўра, "Ливерпул" раҳбарияти "Ньюкасл" клуби ярим ҳимоячиси Энтони Гордонга асосий трансфер мақсади сифатида қарамоқда.

Айтилишича, мерсисайдликлар скаутлари Гордонга бир йилдан ортиқ вақт давомида эътибор қаратмоқда. Шу билан бирга, "Ньюкасл" раҳбарияти Гордонни жамоанинг муҳим қисми деб ҳисоблаб, уни паст нархда қўйиб юборишга тайёр эмас.

Энтони Гордон 2023 йилдан бери "Ньюкасл" сафида тўп суради. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда ўнта ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва битта голли узатма амалга оширди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг трансфер қиймати 65 миллион евро этиб баҳоланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Ливерпул" Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига бошқа ўйинчи танлади