
Вингер Ламий Ямал "Эл Класико" ўйини олдидан "Реал" ҳақида бир неча дадил баёнотлар берди. "Барселона" раҳбарияти Ямалнинг сўзлари рақиб жамоа руҳиятига таъсир қилганини тан олди.
"Реал" футболчилари Ямалга қарши майдонда қаттиқроқ ўйнашни мақсад қилгани ҳақида маълумот етказилган. Шу билан бирга, Испаниянинг "Спорт" нашри хабарича, "Барселона" ва футболчининг агенти Хорхе Мендеш ўйинчининг хатти-ҳаракатларини диққат билан кузатишга қарор қилган.
Мақсад – келажакда бундай хатолардан қочиш. "Кўк-анорранглилар" ва агент 18 ёшли Ямални ҳимоя қилиш ва уни юқори спорт формасига қайтаришга ҳаракат қилмоқда.
Ҳозирда "Барселона"нинг асосий вазифаларидан бири Ямалнинг жисмоний ҳолатини оптимал даражага келтиришдир. Эслатиб ўтамиз, "Барселона" "Реал"га 1:2 ҳисобига мағлуб бўлди.
Барселона Ламий Ямал ҳақида қарор қабул қилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар