
"Болоня" футбол клуби бош мураббийи Винченцо Итальяно пневмония касаллигидан сўнг шифохонадан чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Клуб маълумотига кўра, мураббийнинг ҳозирги соғлиқ ҳолати яхши. У чоршанба куни ўз ишига қайтишни режалаштирмоқда, бироқ клубнинг тиббий ходимлари унинг ҳолатини диққат билан кузатиб боришади.
Эслатиб ўтамиз, Итальяно 21 октябр куни шифохонага ётқизилган эди. Унинг йўқлиги даврида жамоа икки учрашувда мағлуб бўлмади: Европа Лигасида ФКСБ устидан 2:1 ҳисобига ғалаба қозонишди ва Италия А Сериясида дам олиш кунлари Тоскана дербисида "Фиорентина" билан 2:2 ҳисобига дуранг ўйнашди.
Жорий мавсумда "Болонья" Италия А Сериясида саккиз турдан сўнг 14 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар