
2025/2026 йилги мавсумнинг охирги ойлари бўлса-да, Эндрик ҳали бирорта ҳам ўйинда майдонга тушгани йўқ. Яқинлашиб келаётган қиш мавсумида ёш ҳужумчи "Реал"ни тарк этиши ва доимий ўйин амалиёти олиши мумкин бўлган жамоага ўтиши кутилмоқда.
Sport.de хабарига кўра, "Штутгарт" январ ойида Эндрикни ижарага олиш бўйича таклиф тайёрламоқда. "Шваблар" ҳужум чизиғида кадрлар муаммосига дуч келаётган бўлиб, 19 ёшли бразилиялик футболчини қўшиб олиш бу муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.
Эндрикнинг "Реал"дан "Штутгарт"га ўтишига Хаби Алонсо ва Себастьян Хёнесснинг яхши муносабатлари ҳам ёрдам бериши мумкин. Маълумотларга кўра, мураббийлар бу масалани аллақачон муҳокама қилишган.
Шунингдек, Эндрикка "Марсель", "Айнтрахт" ва "РБ Лейпциг" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эндрикни "Реал"дан Бундеслига клуби тортиб олиши мумкин
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар