date

"Реал" мураббийи: "Барселона"га 7 та гол ура олардик

"Реал" мураббийи: "Барселона"га 7 та гол ура олардик
Ўтган дам олиш кунлари Испанияда "Эл-Класико" учрашуви бўлиб ўтди. Ла Лига чемпионатининг асосий жамоалари ўртасидаги баҳсда "Реал" "Барселона"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиндан сўнг "Реал" мураббийлар штаби аъзосидан бири, исми ошкор қилинмаган ҳолда, "қаймоқранглилар" анча кўпроқ гол уриши мумкинлигини таъкидлади. "Биз "Барселона"га етти гол ура олардик", - деди "Реал" мураббийлар штаби вакили.

Бу ҳақда Madrid Xtra нашри журналист Гильермо Райдан иқтибос келтирган. Айни пайтда "Реал" Ла Лига турнир жадвалида 10 ўйинда 27 очко тўплаб, биринчи ўринда бормоқда.

"Барселона" эса 22 очко билан иккинчи поғонада жойлашган. Мазкур жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви май ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал" мураббийи: "Барселона"га 7 та гол ура олардик