date

Контени Де Брюйне ва Лукаку жароҳатлари ғазаблантирди

Контени Де Брюйне ва Лукаку жароҳатлари ғазаблантирди
“Наполи” бош мураббийи Антонио Конте жамоасида юзага келган жароҳатлар муаммолари ҳақида фикр билдирди. Яқинда ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйне жароҳат олди ва тахминан уч-тўрт ой майдонга туша олмайди.

Мавсум бошида эса ҳужумчи Ромелу Лукаку жароҳат олган эди ва ҳозирга қадар тикланмади. “Баъзи одамлар биз кичик имкониятлар билан чекланганлигимизни унутишади.

Айримлар жамоамиз жиддий кучаймоқда, деб ўйлашади, ҳатто Де Брюйне ва Лукаку жароҳатлари бизга фойда беради, дейдиганлар ҳам бор. Бу мутлақо бемаъни гап”, – деди Конте “Лечче”га қарши ўйинда 1:0 ҳисобида қўлга киритилган ғалабадан сўнг ўтказилган матбуот анжумида.

“Наполи” тўққиз турдан сўнг 21 очко тўплаб, А Серияси турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Контени Де Брюйне ва Лукаку жароҳатлари ғазаблантирди