
"РБ Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер январ ойида жамоасини тарк этиши мумкин. 29 ёшли футболчи мавсум бошида ҳам бошқа клубга ўтишга яқин бўлган, аммо трансфер амалга ошмаган эди.
Ҳозирда Вернер деярли майдонга тушмайди – у жорий мавсум давомида атиги бир дақиқа ўйнаган. Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълумотига кўра, унинг қишки трансфери жуда эҳтимол.
Вернерга МЛС вакиллари қизиқиш билдирмоқда. "РБ Лейпциг" Вернерни "деярли бепул" сотишга тайёр экани айтилмоқда.
Германиялик футболчининг амалдаги шартномаси келаси йилнинг ярмида ўз ниҳоясига етади. Тимо аввалроқ Англиянинг "Тоттенҳем" ва "Челси" клубларида ўйнаган.
Transfermarkt маълумотига кўра, унинг ҳозирги трансфер қиймати 5 миллион евро бўлиб, бу унинг фаолиятидаги энг юқори қийматдан 16 баробар кам.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.