date

"Реал Мадрид" "Тоттенҳем" ҳимоячисига қизиқмоқда

"Реал Мадрид" "Тоттенҳем" ҳимоячисига қизиқмоқда
"Тоттенҳем" марказий ҳимоячиси Микки ван де Вен "Реал Мадрид"нинг трансфер рўйхатидан жой олган. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Мадрид клуби ҳозирда бепул трансфер орқали марказий ҳимоячини қўлга киритиш стратегиясини маъқул кўраётганига қарамай, ван де Венга қизиқиш сусаймаган. Бироқ "Реал" вакиллари нидерландиялик футболчини сотиб олиш осон бўлмаслигини тушунишади, чунки "Тоттенҳем" 2023 йилда уни трансфер қилиш учун 50 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлаган эди.

Жорий мавсумда 24 ёшли ван де Вен барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол уришга муваффақ бўлди. Футболчининг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади.

"Ван де Вен тобора кўпроқ етакчилик вазифаларини зиммасига олмоқда", - дейди мураббий Френк.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал Мадрид" "Тоттенҳем" ҳимоячисига қизиқмоқда