
2025/2026 йилги мавсумда «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ аввалги мавсумга қараганда камроқ ёрқин ўйин кўрсатмоқда. Матбуот яна мисрлик футболчини Саудия Арабистонига кўчиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатмоқда.
TBR Football нашрига кўра, Саудия Арабистони клубларидан Салоҳга таклиф ҳозир ҳам долзарб. Яқин Шарқда Муҳаммад йиллик 150 миллион фунт стерлинг (170 миллион евро) маош олиши ва бирор клуб улушига эга бўлиш ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин.
Аммо Салоҳ қайси жамоага ўтиши ҳақида маълумот берилмаган. 2025/2026 йилги мавсумда Муҳаммад Салоҳ 13 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 3 та голли узатма муаллифи бўлган.
«Ливерпуль» Салоҳга ўринбосар топиб қўйгани маълум бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар