date

Бербатов Вирцни Модричга қиёслади

Бербатов Вирцни Модричга қиёслади
Собиқ машҳур футболчи Димитар Бербатовнинг фикрича, Флориан Вирц "Ливерпул" сафида ҳали порлайди. Болгариялик мутахассис немис футболчисининг кучли жиҳатларини ҳам алоҳида таъкидлади.

"Вирцнинг футболни тушуниши, бўш зоналарни излаш қобилияти, ўз позициясини танлаш услуби, тўп билан ишлаш маҳорати, импровизацияси, узатмалари ва зарбалари – барчаси ҳайратланарли. Албатта, кимдир унинг тана тузилиши Англия Премьер-лигаси учун мос эмас деб айтиши мумкин.

Бироқ, Модричга қаранг – унинг жисмоний тузилиши ҳам худди шундай. Аммо Модрич – чинакам йиртқич футболчи.

У ажойиб ўйинчи. Шундай экан, Вирцга вақт беринг. У "Ливерпул"да ажойиб футболчи бўлади", – деди Бербатов Рио Фердинанд подкастида.

2025/2026 йилги мавсумда Флориан Вирц 13 ўйинда майдонга тушиб, 3 бор голли узатма амалга оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бербатов Вирцни Модричга қиёслади