Винисиус Хаби Алонсони эътиборсиз қолдирди

Винисиус Жуниор "Эл-Класико"да алмаштирилганидан сўнг кўрсатган қизғин реаксияси учун узр сўради, бироқ баёнотида бош мураббий Хаби Алонсони атайлаб тилга олмади. "The Athletic" хабарига кўра, 25 ёшли футболчи мураббий билан муносабатларидан мамнун эмас ва Алонсонинг унга муносабатидан ранжиган. Винисиус агар Алонсо бош мураббий лавозимида қолса, "Реал"ни тарк этишга тайёр, чунки у ўзини таҳқирланган ҳис қилмоқда.

Мадриднинг "Реал" футбол клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор "Эл-Класико" учрашувида алмаштирилганидан сўнг кўрсатган қизғин реакцияси учун узр сўради. Бироқ, мухлислар бразилиялик футболчининг баёнотида бош мураббий Хаби Алонсони тилга олмаганига эътибор қаратишди.
"The Athletic" нашрининг хабарига кўра, Винисиус бу ҳаракатни атайлаб қилган. 25 ёшли футболчи мураббий билан бўлган муносабатларидан мамнун эмас ва Алонсонинг унга бўлган муносабатидан ранжиган.
Аввалроқ, Винисиус узр сўраш учун жамоа футболчиларини йиққани, аммо унда Хаби Алонсо ва бошқа мураббийлар иштирок этмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. "Реал"нинг навбатдаги Ла Лига ўйини 1 ноябрь, шанба куни "Валенсия"га қарши ўз майдонида бўлиб ўтади.
Шунингдек, маълум бўлишича, Винисиус агар Алонсо бош мураббий лавозимида қолса, клубни тарк этишга тайёр. Футболчи ўзини таҳқирланган ҳис қилмоқда.































Изоҳлар 0
…