date

Челси янги ҳимоячи сотиб олмоқчи

Челси янги ҳимоячи сотиб олмоқчи
Лондоннинг "Челси" футбол клуби ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида янги марказий ҳимоячини сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.

Манбага кўра, бош мураббий Энцо Мареска учун янги ҳимоячини трансфер қилиш устувор вазифа ҳисобланади. Шу билан бирга, "кўклар" узоқ муддатли режаларига кирмайдиган Трево Чалобани сотишга тайёр.

2025/26-йилги мавсумда Чалоба барча мусобақаларни ҳисобга олганда 12 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган. 26 ёшли ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2028-йилгача мўлжалланган.

Трансфермаркт портали Чалобанинг қийматини 32 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Челси янги ҳимоячи сотиб олмоқчи